Нукус шаҳрида фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро У.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки ўзини “Таълимни назорат қилиш инспекцияси” ходими деб таништириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатганлиги тўғрисидаги дипломини ноострификация қилиб беришни айтган. Шу ваъда эвазига ундан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда (https://t.me/Department_uz/6802).