У Ўзбекистондан чет эл валютасида катта миқдордаги маблағни ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган, дея хабар беради Тошкент вилояти божхона бошқармасининг матбуот хизмати.
Мутахассислар фуқарони «Фарҳод» чегара божхона постида тўхтатиб, кўздан кечирган.
Божхоначилар сумкани кўздан кечириш чоғида декларация қилинмаган, шарбат қутисига яширилган 3 миллион рублни аниқлади.
Ҳозирда божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.