1966 йил 26 апрель тонги. 05:23
Бу кунни ҳамма яхши эслайди. Бу вақтда Тошкент вайронага айланганди. Зилзила бўлишидан аввал жуда кучли портлаш содир бўлди. Зилзила ўқчоғи 5-10 километр чуқурда жойлашган бўлган.
Шаҳардаги зилзила маркази “Қашқар” маҳалласи ва “Лабзак” ўрнида бўлган. Ҳудудда вертикал зарблар кучининг магнитудаси 5,3 га тенг, силкиниш 8 баллдан зиёд, вайроналик майдони 10-12 квадрат километрни ташкил қилган. Ер силкиниши 10-12 дақиқа давом этган. Шу йили яна уч марта 6-7 баллга тенг кучли силкинишлар такрорланган.
Зилзила натижасида, , 700 га яқин савдо ва овқатланиш шохобчалари, 180 га яқин ўқув юрти, турар-жой бинолари жиддий талофат кўрди. 300 минг одам (ўшанда Тошкентда ярим миллион аҳоли истиқомат қилган) бошпанасиз қолди. Айрим манбалар зилзилада 8 киши ҳалок бўлиб, 150 га яқин киши жароҳатланган дейди. Айрим манбалар эса рақамлар анча жиддий кўриниш тус олганди, деб хабар беради.
Зилзиладан сўнг СССРнинг барча давлатларидан Тошкентга турли кўринишда ёрдамлар кела бошлади. Пойтахтни қайта қуриш учун қўшни давлатлардан минглаб одамлар жалб қилинди. 1966 йилнинг декабрида қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугади. 300 мингдан зиёд фуқаролар бошпанали бўлди. Қисқа, уч ярим йил ичида зилзила оқибатлари тўлиқ бартараф этилди.
«Жасорат” монументи шаҳарнинг муҳим диққатга сазовор жойларидан биридир. Ёдгорлик эса ўша мудҳиш ҳодиса вақтидаги дўстлик, одамларнинг мустаҳкам иродаси ва жасоратини ўзида мужассам этади.