Энди YouTubeда бир тугмани босиш орқали видеоларни тўғридан-тўғри энг қизиқарли жойига ўтказиш мумкин. Сунъий интеллектнинг ўзи сиз учун энг яхши таймкодларни аниқлайди.
Бунинг учун экранга икки марта боссангиз бас. Экраннинг пастки қисмда «Jump Ahead» тугмаси пайдо бўлади.
Агар бу тугма босилмаса бир неча сониядан сўнг у ғойиб бўлади ва видео доимгидек 10 сония олдинга силжийди. Ушбу ажойиб функциядан ҳозирча фақат YouTube Premium обуначиларигина фойдалана олишлари мумкин.