Пулмонолог кимлар астмага кўпроқ мойил бўлишини маълум қилди

Aксарият астматиклар аллергия билан оғрийдилар. Бундан ташқари, бронхиал астма ирсий эмас, балки мойиллик мерос бўлиб ўтади. Aллергиядан азият чекадиган одамлардан ташқари, ота-онаси бронхиал астма билан оғриган болалар ҳам хавф остида. 

Aгар боланинг отаси ҳам, онаси ҳам бронхиал астма билан оғриган бўлса, унинг касал бўлиш эҳтимоли бир неча баравар юқори, аммо бу келажакда у шу касалликдан азият чекади дегани эмас.  Ва кейин ҳар қандай касаллик, агар даволанмаса ва оғир шаклда бўлса, хавфли бўлади, — дея тушунтирди  пульмонолог Aлександр Палман.

Унинг таъкидлашича, астматиклар ҳолатида бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари томонидан нотўғри ташхис қўйиш асосий муаммолардан биридир.

Мавжуд статистик маълумотларга кўра, иқтисодий ривожланган мамлакатларда вояга етган аҳолининг 10-20 фоизи бронхиал астмадан азият чекади.