Ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борди ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди