Мона Лиза: Ёхуд портретнинг қаерда чизилганига оид сир ҳақида

Дунёнинг энг машҳур портретларидан бири бўлган «Мона Лиза» ўзининг сирли табассуми билан танилган. Чизилганига 500 йилдан ошган бўлишига қарамай ҳалигача у ҳақидаги айрим саволлар жавобсиз қолмоқда.

Геолог ва Ренессанс даври санъати тарихчиси Анн Пиззорусо, суратнинг қаерда чизилгани ҳақидаги сирнинг тагига етганига ишонади. У суратдаги манзарани тадқиқ қилиш билан ўз хулосасини билдирди. Унинг айтишича, орқа фондаги ХIV асрга тегишли кўприк, шимолий ғарбий Италиядаги Ломбардия ҳудудида жойлашган Комо кўлининг қирғоғидаги Лекко маркази эканига ишора қилади. Пиззорусо ўз фикрини конференцияда баён этди.

У Леонардонинг фақат рассомгина эмас, балки буюк геолог бўлганини ҳам таъкидлади. Да Винчининг суратлардаги табиат манзараларининг ўта жонли ва табиийлиги шундан, дейди, Пиззорусо. У Да Винчининг 500 йил олдин борган жойларигача тадқиқ қилганини айтмоқда. 100 йиллар давомида жуда кўп санъат тарихшунослари «Мона Лиза» даги кўприк устида тадқиқотлар олиб боришди. Бу турдаги кўприклар Италия шаҳрида қурилиши аниқланган.

Ўтган йили таблодаги кўприк Ареззо ҳудудига оид экани иддао қилинганди. Шунингдек, Латеринадаги «Ромито» кўприги ҳам «Мона Лиза» билан боғлиқ дейилганди.

ХVI асрга тегишли бу ноёб асар Париждаги Лувр музейида сақланмоқда. Леонардо ўз даврининг нафақат машҳур рассоми, балки ҳайкалтарош, муҳандис, олими ҳам эди.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди