Сўнгги вақтларда магнит бўрони ва унга ҳос атамалар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Шу ўринда савол туғилади, хўш, магнит бўрони ўзи асли нима ва у инсон учун қандай оқибатларни келтириб чиқариши мумкин?
Магнит бўрони нима?
Магнит бўронлари — бу одатда қуёш фаоллиги таъсирида ер магнит майдониниг кескин ўзгариши. Геомагнит бўронлар Қуёш шамоли зарбали тўлқини ёки магнит булутининг таъсири натижасида ҳосил бўлади ва Ер магнитосферасидаги оқимлар, плазмалар ва майдонларда катта ўзгаришларга олиб келади. Энг катта геомагнит бўронлари Қуёшдан мунтазам равишда отилиб чиқиб турадиган бир неча миллиард тонна магнитланган плазманинг улкан булутлари билан боғлиқ. Улар одатда Ерга бир неча кунда етиб келиши мумкин, лекин айрим кучли бўронларнинг 18 соат ичида етиб келиши ҳам кузатилган.
Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг йирик майдонларида кузатилади ва буни кўпчилик аҳоли ҳис қилади. Ушбу ҳолат, айниқса, Америка ва Ўрта Осиё минтақаларида жуда кўп содир бўлади. Қўшма штатларнинг шимолий Королина, Калифорния, Миссоури каби шаҳарларида магнит бўрони кузатилиши мумкин.
Бўрон қандай касалликларга сабаб бўлади?
Биласизми, магнит бўрони юрак-қон томир, асаб соҳасининг сурункали касалликларига эга инсонлар саломатлигига жиддий таъсир қилиши мумкин. Магнит бўронларининг содир бўлиши фонида инсон қон айланишида жиддий ўзгаришлар кузатилади. Чунки эритроцитлар таркибидаги темир моддаси магнитдан таъсирланади. Натижада қон томирларда тиқилмалар (тромб) ҳосил бўлиб, сурункали касалликлари бор одамлар учун хавфли ҳисобланади. Шунингдек, магнит бўрони таъсирида инсон танасида гормонлар ишлаб чиқарилиши кучайиб, ҳолсизлик, жиззакилик, реакция сусайиши ёки кучайиши каби белгилар пайдо бўлади.
Шу кунларда юртимизда ҳам К-индексида 8 балли магнит бўрони кузатилмоқда. К-индекс геомагнит фаолликни ва бўронларни тавсифловчи кўрсаткичдир. У қанчалик баланд бўлса, магнит бўрони шунчалик кучли бўлади. К-индекси 0 дан 9 баллгача ифодаланади: 0 сокин, 1 кучсиз, 2 ва 3 кичик, 4 ва 5 ўртача, 6 ва 7 кучли, 8 ва 9 экстремал магнит бўронидан далолат беради.
Нима қилмоқ керак?
Сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги эса 9,8 ни кўрсатмоқда. Бундай кунларда аҳолига асабийлашишдан тийилиш,ҳазми оғир овқатлар истеъмол қилмаслик, спиртли ичимликлар, чекишни чеклаш тавсия қилинади. Бундан ташқари, жисмоний меҳнатни чеклаб туриш, ақлий меҳнатда ҳам организмни зўриқтирмаслик мақсадга мувофиқ. Имкон қадар душ қабул қилиб туриш, илиқ сув ичиш ва салқин хоналарда ўтириш керак.
Шунингдек, нурланиш юқори бўлганда очиқ ҳавода узоқ вақт юриш саратон касаллигига мойилликни ошириб, иммунитетни пасайтиради. Бундай кунларда кундузи қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш тавсия этилади.