Тошкент шаҳридаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама ёпилди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Қайд этилишича, Шота Руставели-Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур-Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан, 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар транспорт воситалари қатнови қисман бир томонлама вақтинча чекланди. Бошқарма таъмирлаш ишлари қачон тугашига аниқлик киритмаган.

Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.