Олим илдиз ҳужайраларидан инсон миясининг майда аналогларини яратди

Канадалик олим қон илдиз ҳужайраларидан инсон миясининг майда аналогларини яратди. Ушбу  «мини-миялар » Алцгеймер касаллигини ташхислаш ва даволашда ёрдам бериши мумкин.

Саскачеван университети (USask) олими доктор Тайлер Венцел илдиз ҳужайраларидан миянинг миниатюра моделларини — органоидларни яратишнинг ноёб усулини ишлаб чиқди.

Ўлчами атиги 3 миллиметр бўлган органоидлар беморнинг қон намуналаридан ўстирилади. Ажабланарлиси шундаки, бу «мини-мия»лар нафақат катталар миясининг тузилишини акс эттиради, балки Альцгеймер касаллиги каби касалликлар белгиларини ҳам кўрсатишга қодир.

Технология неврологик касалликларни даволашда, айниқса чекка ҳудудларда ютуқ бўлишини ваъда қилмоқда. Тадқиқот аллақачон Канада Алцгеймер жамияти томонидан қўллаб-қувватланган. Беморларни ихтисослашган клиникаларга юбориш ўрнига, қон намунасини юбориб, почта орқали ташхис қўйиш мумкин бўлади.

Келажакда олимлар мини-мияларнинг бошқа мия касалликлари диагностикаси ва дори воситаларини синовдан ўтказишда қўлланилишини аниқлаш бўйича тадқиқотларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.