Чет элдан пул ўтказмаси олганлик учун солиқ ҳисобланадими?

Man handing over cash to a young businessman partner after signing the loan contract agreement

Агар жисмоний шахс жисмоний шахсдан пул маблағи олган бўлса, унда бу даромад солиққа тортилмайди ва жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этилмайди.

Агар жисмоний шахс хорижий юридик шахсдан даромад олган бўлса, у ҳолда ушбу даромад 1 апрелгача тақдим этилиши керак бўлган декларация асосида солиққа тортилади.

Тижорат банклари солиқ органларига хорижий юридик шахсдан жисмоний шахснинг ҳисобварағига чет элдан келиб тушган маблағлар тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни тақдим этади.

Агар солиқ тўловчи 1 апрелгача ушбу даромад бўйича декларация тақдим этмаса, солиқ органи ўзида мавжуд маълумотларга асосланиб солиқ ҳисоблайди ва бу ҳақда солиқ тўловчини хабардор қилади. Ҳисобланган солиқ тўғрисида батафсил маълумот акс эттирилган хабарномалар солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Бунда солиқ суммаси 1 июнгача тўланиши лозим.

Агар солиқ тўловчининг ҳисобланган солиқ суммасига эътирози бўлса ва тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжатларни илова қилган ҳолда  my3.soliq.uz сайти орқали қайта декларация тақдим этиши лозим.