Қозоғистонда Ўзбекистон бизнеси жадал суръатлар билан кўпаймоқда. Ўзбек инвесторлари бизнеслар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетиб, мамлакатдаги учинчи ўриндаги хорижий инвесторга айланди.
Data Hub ахборот агентлигининг берган маълумотлари бўйича, 1-май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4 595 нафар ўзбек тадбиркори рўйхатдан ўтган, бу рақамлар йилнинг бошига нисбатан 706 яъни 18 фоизга кўпроқ. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу рақамлар бир ярим баробарга кўпроқ.
Рўйхатдан ўтганларнинг асосий қисми кичик корхоналар ҳисобланади. Барча ташкилот ва корхоналарнинг учдан бир қисми савдо билан шуғулланадиган. 79 фоизи операцион корхоналар бўлиб, бу кўрсаткич бошқалардан анча юқори, хусусан Хитойда ушбу рақамлар 64 фоизга тенг.
Қозоғистонда энг кўп фуқароси тадбиркорлик билан шуғулланувчи давлат — бу Россия, 23,5 минг рус фуқароси тадбиркорлик мақсадида рўйхатдан ўтган. Иккинчи ўринда эса Туркия бўлиб, мамлакатнинг 5,5 минг нафар шахси Қозоғистонда бизнес билан шуғулланди.