Эронда 5 кунлик мотам эълон қилинди

Эронда президент Иброҳим Раисий ва ҳамроҳларининг вафоти муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилинди.

Жумладан, Ливан ҳукумати ҳам мазкур ҳодиса ортидан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилган.

Аввалроқ Покистон бош вазири Шахбоз Шариф ҳам Эрон президенти ва ТИВ рабари ҳалокати муносабати билан мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилган эди.

Маълумот учун, Раисий ва унга ҳамроҳларнинг дафн маросими 21 май куни Табриз шаҳрида бўлиб ўтади.