Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.
Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган, Ўзбекистон уни ўтган йили декабрда ратификация қилганди.
Шу билан Тошкент ва Остона ўзаро сиёсий ва стратегик ҳамкорликни тубдан янги босқичга олиб чиққан Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлди.
Иттифоқчилик муносабатлари нимани англатади? Бу, энг аввало, томонлар ўртасидаги юксак ишонч, умумий муаммоларни ҳал этишда яқиндан ва ҳамжиҳатликда ишлашга тайёрлигини билдиради.