26−27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади, деб хабар қилди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Бу «кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётгани муносабати билан» дея изоҳланди.
«Зарурат бўлмаганда, ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.
ЙҲХХ айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланган тақдирда, ҳайдовчилардан «ЙПХ ходимларининг талабларига, шунингдек, йўл белгилари вв чизиқларга қатъий риоя қилишни» сўради.
Эслатиб ўтамиз, 26−27 май кунлари Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади. Путин Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этади.