Ўнг биқиндаги оғриқ нимадан дарак беради?

Биласизми, ўнг биқиндаги оғриқ бир нечта касалликларнинг, жумладан, холецистит, пиелонефритнинг белгиларидан бири бўлиши мумкин.

Шунинг учун сиз аввал терапевт кўригидан ўтиб, оғриқ аломатларини сезаётган томонингиздаги ички аъзоларингизни УТТ қилдиринг, қон ва пешоб таҳлилларини топширинг.

Таҳлил жавобларига мувофиқ шифокор сизга аниқ ташхис қўяди. Ва қўйилган ташхисга биноан самарали даво муолажаларини белгилайди.Даволангачгина оғриқдан халос бўлишингиз мумкин.

Бу борада таомномангизга ҳам алоҳида эътибор беринг. Қовурилган, ёғли, аччиқ ва тузланган таомларни еманг!