Энди туғилиш рағбатлантирилади

Дунёда туғилиш камаймоқда: сиёсатчилар олдида қандай вазифалар турибди?

БМТ нинг маълумотларига кўра, охирги 4 йилда туғилиш индекси 4 фоиздан ортиққа камайган. Деярли ҳар йили туғилиш 1 фоизга пасаймоқда. Тhe Economist нинг ёзишича, давлатлар ўз аҳолисини кўп фарзанд кўришга ундаши лозим. Бугун жaҳoнда туғилиш даражасининг камайиши борган сари жиддий ижтимоий муаммога айланмоқда. Энди эса сиёсатчилар туғилиш учун давлат буджетидан пул ажратишлари лозим. Вазият туғилишини рағбатлантириш кераклигини талаб қилмоқда.

Ҳар 1000 нафар одамга қанча туғилиш тўғри келиши бўйича статистикага юзлансак, аҳолиси шиддат билан кўпаяётган давлатларнинг аксарияти Африка қитъасида. Масалан, дунёдаги энг кўп туғилиш Нигер, Чад ва Конго давлатларида. Туғилиш кўрсаткичи бўйича Марказий Осиёдан Тожикистон етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон эса халқаро ташкилотларнинг рўйхатларида 64-70-ўринлар оралиғида. Минтақа бўйича энг кам туғилишлар сони Туркманистонда қайд этилмоқда.

Марказий Осиёнинг қўшниси Афғонистон эса рўйхатнинг бошида, бешала республикадан ҳам олдин – 15-ўринда қайд этилган. Дунё бўйича энг кам туғилишлар эса Украинада экани маълум бўлган. Бундан ташқари, Япония, Жанубий Корея ва Испанияда ҳам вазият жиддий. Кўплаб одамларда фарзанд кўришга бўлган интилиш қолмаган.