Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қарорга кўра, еғилган жарималар қуйидагича тақсимланади:
●Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Ситуацион марказ” давлат муассасаси томонидан ўрнатилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситалари воситасида ундирилган жарималар тўлиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
●Тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли томонидан ўрнатилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситалари воситасида ундирилган жарималар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари Экология жамғармасига туширилгандан сўнг, вазирлик томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияга тақсимланади ҳамда ўтказиб берилади.
●давлат хизматлари орқали кўрсатилган интеграция хизматлари учун ундирилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдоридаги йиғимнинг 20 фоизи Давлат хизматлари агентлиги ҳисобрақамига, 80 фоизи Экология вазирлигининг бюджетдан ташқари Экология жамғармасига ўтказилади.