Абитуриентларни рўйхатга олиш қачондан бошбаниши маълум қилинди

2024−2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июнда бошланиб, 25 июнга қадар давом этади.

Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.

Абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатигақабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.

2-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.

Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

2023 йилда абитуриентларни бакалавриат босқичига my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатга олиш 20 июндан бошланганди. Жараён 20 июлга қадар давом этган.