Ўзбекистон Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон ва Уфада савдо ваколатхоналарини очишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда республика экспортчилар уюшмаси раҳбари ўринбосари Бобур Расулов сўзларига таяниб, Россиянинг “ТАСС” нашри ёзмоқда.
Янги тузилмаларнинг яратилиши маҳаллий экспортчилар томонидан Россия бозорини ўрганишни соддалаштириши ва икки давлат ўртасидаги юқори сифатли савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда, дея таъкидлади у.
Ўзбекистонни бошқа мамлакатларда ҳам, хусусан, Хитой ва айрим Европа давлатларида 10 га яқин ваколатхоналари очилиши режалаштирилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Россияда савдо ваколатхонасини очиш нияти икки давлат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги музокаралар чоғида маълум қилинган эди.