Фарғона вилоятида сунъий сув ҳавзасида эҳтиётсизлик оқибатида уч киши чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 5-июн куни содир бўлган. Олтиариқ туманидаги қишлоқ хўжалиги ерларида жойлашган сунъий ҳовузда чўмилиш чоғида икки бола ва бир эркак чўкиб кетган. Ҳовуз боғларни суғориш учун мўлжалланганлиги аниқланган.
Мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, чуқур, нотаниш сув ҳавзаларида ва тез оқадиган дарёларда — сузиш тақиқланган жойларда сузмасликни сўради.