Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси хабарига кўра, 8 июнь куни соат 11:45 да Атирау вилояти Макат тумани ҳудудидан ўтувчи “Атирау-Актобе” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 31-километрида Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада ёнғин содир бўлган.
Қайд этилишича, ёнғин соат 12:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Автомобиль ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ёнғин оқибатида, Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жарохат олмаган, қолган 2 та йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят касалхонасига ётқизилган. Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.