Қирғизистонда Қурбон ҳайити санаси эълон қилинди

Бу ҳақда Мусулмонлар диний бошқармаси маълумот берди.

Бу йил Қирғизистонда Қурбон ҳайит 16 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизматига таяниб, 24.kg хабар бермоқда.

“Зулҳижжа ойининг биринчи куни 7 июнь куни бошланиши муносабати билан Арафа байрами 15 июнь куни нишонланади, эртаси якшанба куни эса Қурбон ҳайит бўлади”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда Қурбон ҳайити 17 июнь, душанба кунига белгилангани хабар қилинганди.