Божхона қўмитаси раисининг 2024 йил 6 июндаги 233-сон буйруғи билан Қодиров Умиджон Суҳбатжонович Наманган вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
У.С.Қодиров 1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2006 йилдан буён божхона тизимида турли вазифаларда фаолият кўрсатиб келмоқда. 2022 йилдан мазкур тайинловга қадар Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди. Божхона хизмати подполковниги унвонига эга.