Бир ойда 12 нафар шахс криптовалюта савдоси учун қамалди

Ўзбекистонда бир ойда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган камида 12 киши жавобгарликка тортилди

Улар, асосан, Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган Binance онлайн биржаси орқали криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган.

Ўзбекистонда йил бошидан бери камида 12 нафар шахс криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган деб топилиб, турли муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки жаримага тортилган. Бу Олий суднинг суд қарорлари жойлаб бориладиган электрон платформасида акс этади.

Платформага йил бошидан бери биринчи марта ушбу модда (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155−4-моддаси) бўйича чиқарилган суд қарори 2024 йил 14 май куни жойланган. 13 июнгача бўлган муддатда умумий 12 та суд қарори чиқарилган.