Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди

Тиббиёт фанлари магистри, профессор Сунарио Картадината 13 июн куни Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам ҳисобланарди.

1950 йилда туғилган Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди.