Энди коррупция ҳақида хабар берсангиз 8,5 млн сўмгача мукофотланасиз

Тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатган шахслар мукофотланади.

Бунда пул мукофотлари коррупция жиноятининг аҳамиятига қараб фарқланади.

Жумладан:

  • коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — 1 млн 20 минг сўм
  • пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваригача 10 млн 200 минг сўм;
  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — 1 млн 700 минг сўм;
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун — 2 млн 380 минг сўм;
  • оғир жиноят учун — 3 млн 400 минг сўм;
  • ўта оғир жиноят учун — 5 млн 100 минг сўм;

Пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача (10 млн 300 минг сўмдан 34 млн сўмгача) бўлса:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 10 баравари миқдорида(3 млн 400 минг сўм);
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун — 5 млн 100 минг сўм;
  • оғир жиноят учун — (6 млн 800 минг сўм;
  • ўта оғир жиноят учун — 8 млн 500 минг сўм.

Жиноят ҳақида хабар берган шахс Коррупцияга қарши курашувчи орган махсус комиссиянинг қарори асосида 1 иш куни ичида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирланади.

Бир марталик пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 10 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Эсдалик совғаси эса қонун ҳужжатларига мувофиқ совға қилинадиган буюм харид қилингандан сўнг 5 иш куни ичида топширилади.