Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 8-ўринда қайд этилди.
CEOWORLD Magazine маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунё рейтингида 119-ўринни эгаллади. Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади.
Ялпи иш ҳақи — бу солиқлар ва бошқа ажратмалар чиқариб ташланишидан олдинги умумий иш ҳақи. Тадқиқотчилар таққослаш осон бўлиши учун рейтингни АҚШ долларида ҳисоблаган.
Ўзбекистон ялпи иш ҳақи даражаси бўйича МДҲ давлатлари орасида 8-ўринни эгаллади. Энг юқори кўрсаткич Россияда қайд этилди — $2159. Ундан кейинги ўринлари Қозоғистон ($673), Туркманистон ($654), Беларус ($621), Арманистон ($541), Молдова ($508) ва Озарбойжон ($494) эгаллади.
Ўзбекистондан қуйида Қирғизистон ($228) ва Тожикистон ($169) жой олган.
Дунёдаги энг юқори иш ҳақи, рейтингга кўра, Швейцарияда кузатилган — $8100. Биринчи учликка Люксембург ($6633) ва АҚШ ($6455) кирди. Энг паст маош Лесото ($24), Ангола ($27) ва Малавида ($31) қайд этилди.
