Бугун, 2024-йил 20-июнь куни Қозоғистонда вайп сотишни таъқиқловчи қонунчилик қоидалари расман кучга кирди.
19 апрел куни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаев “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонунни имзолаган эди.
Қозоғистон республикаси Жиноят кодексига ҳам қатор янги моддалар киритилди. Уларга кўра, мамлакат бўйлаб вайплар каби электрон тамаки маҳсулотларини олиб кириш, сотиш ва тарқатиш қатъиян ман этилади.