Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига раис тайинланди

Президент Қарори билан Рафиқов Абдуваққос Воҳидович – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини саноатда кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.