Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича май-июнь ойларида ўтказилган миллий сертификат имтиҳонларнинг гапириш кўникмасини баҳолаш синовлари 12-июн куни якунланди.
Талабгорларнинг натижалари Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлиги сабабли 20-21-июн кунлари эълон қилиниши бўйича Агентликнинг расмий телеграм каналида маълумот берилган.
Агентлик томонидан натижалар 20-июнь куннинг иккинчи ярмида my.gov.uz сайтига юкланган. Аммо my.gov.uz сайтида юзага келган техник узилишлар сабабли талабгорларнинг натижаларини юклаш жараёни 21-июн куннинг иккинчи ярмида тўлиқ якунланди.
Шунингдек, билдирилаётган эътирозларда абитуриентлар чет тилидан имтиҳон натижалари чиқмаётганлиги сабабли олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўта олмаётганлигини билдиришган.
Маълумки, Агентлик томонидан тақдим этиладиган сертификатларнинг маълумотлари абитуриентларнинг шахсий кабинетида тўғридан тўғри акс этади. Шу боисдан абитуриентларнинг рўйхатдан ўтиши чет тили имтиҳонларининг натижалари билан боғлиқ эмас.