Қирғизистон Ўзбекистондан сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқладими?

Қирғизистонда депутат Балбак Тулобоев Ўзбекистон ва Туркманистондан сабзавот ва мевалар (резаворларни ҳам) олиб киришга тақиқ жорий этишни таклиф қилди.

Депутат тегишли таклифини Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш қўмитасининг йиғилишида илгари сурди. У маҳаллий фермерларга ўз маҳсулотларини бозорга чиқаришга ёрдам бериш учун шундай чора зарурлигини айтди.

“Нега ўзимизники бўла туриб, бошқаларни бойитиб, уларнинг маҳсулотларини сотиб олишимиз керак? Биз маҳаллий сабзавот, мева ва резаворларни нафақат экспорт, балки истеъмол қилмоқчимиз”, — деди у.


Бунга жавобан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Кубат Кусейинов тегишли масалани кўриб чиқишини айтди.