«Бугун Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашдик.
Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилдик. Халқларимизни бир-бирига яқинлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтириш чораларини кўришга келишиб олдик», – деб ёзади Президент ёрдамчиси С.Мирзиёева.