Билимни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, (https://t.me/BaholashUz/6720)2024−2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 123,7 минг нафарга кам (2023 йилда 1 млн 18 минг нафар абитуриент ҳужжат топширганди).
Энг кўп ҳужжат Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан, энг ками эса Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида топширилган.
Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида рўйхатдан ўтди. Абитуриентларнинг ярмидан кўпи аввалги йиллар битирувчиларидир — 483 945 нафар. Яна 410 334 нафар абитуриент 2024 йил ўқишни битирган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда 1 млн 18 минг нафар, 2022 йилда эса абитуриентлар сони 1 млн 214 минг бўлган. 2021 йилда қарийб 950 минг, 2020 йилда деярли 1,5 млн, 2019 йилда эса 1 млн 66 мингдан кўп талабгорлар ўқишга ҳужжат топширган.