Ўзбекистонда журналистлар ва ОАВ вакиллари одатда ўртача 1 567 708 сўмдан 3 000 000 сўмгача маош олишади. Кармони бақувватроқ маҳаллий нашрлар ўз ходимларига нисбатан яхши маош тўлашини ҳисобга олмаганда, деярли журналистиканинг даромади энг паст даромадлилар қаторида туради.
Аммо кўплаб хорижий давлатларда, хусусан Европа нашриётларида журналистлар ойига 5000 дан 7000 долларгача маош олишар экан.
Шон-шараф ва машҳурликка эришган юқори даражадаги мухбирларнинг ойлик даромади эса ойига 30 минг долларгача етади. Масалан Францияда журналистларнинг ўртача йиллик маоши 37 000 АҚШ долларидан 46 000 АҚШ долларигача бўлган миқдорни ташкил этади.
Расмий маълумотларга кўра, Канададаги журналистлар йилига ўртача 51 005 АҚШ доллари ёки ойига 4 250 доллар олишар экан.
Туркия журналистлари — 336 АҚШ доллари, ўртача иш ҳақи — 329 АҚШ долларида маош олишади.
Россияда журналистнинг даромади асосан гонорар тизимида бўлиб, тажрибасига қараб белгиланади. Кам тажрибага эга бўлган мутахассислар 48 минг рублдан олишса, репортажда иштирок этувчи журналистлар 70 минг рублдан, федерал янгиликлар телерадиокомпаниялари эса камида 35-45 минг доллардан маош олишади.
Кореяда журналистнинг ўртача маоши йилига тахминан 40 000 000 вонни ташкил қилади. Бу тахминан 35 000 долларга тенг дегани.
Германияда журналистлар ва ОАВ ҳодимлари иш ҳақи одатда 2,313 евро (энг кам иш ҳақи) ва 4,736 евро орасини ташкил этади.
АҚШ журналистларга маош тўлаш борасида етакчи, десак муболаға бўлмайди. Маълумотларга кўра, New York Times муҳаррири ўринбосари йилига 145 минг доллар, вице-ходим эса 62 минг доллар маош олар экан. Дунёга машҳур CNN ҳодимларининг ойлик маоши эса 10 000 долларни ташкил этади.