Ўзбекистон эса 2021 йилда ўмонликлар учун шундай тартиб киритганди.
Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди.
Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Шу билан бирга, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин.
Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил февралда БАА ўзбекистонликлар учун виза тартибини бекор қилганди.