Энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун тегишли ташкилотларга сарсон бўлиб борилмайди.
Адлия вазирлиги фуқароларга қулайлик яратишда ва давлат хизматларини доимий равишда такомиллаштиришда давом этаётганини маълум қилди. Чунончи, янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш my.gov.uz орқали янада осон ва қулай бўлди.
Маълум қилинишича, хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.
Тайёр гувоҳномани энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали белгиланган манзилда қабул қилиб олиш мумкин.