Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши расман эълон қилинди.
Тадбирда Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Унга кўра:
олтин медал соҳиблари — 200 минг;
кумуш медал соҳиблари — 100 минг;
бронза медал совриндорлари — 50 минг АҚШ долларига эга бўлишлари белгиланган.