Қаршида 3 та машина аварияга учради

Кеча, 4 июль куни Қашқадарё вилоятида Spark, BYD ва Nexia русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 07:53 ларда Қарши шаҳар “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 “Қарши-Талликурон-Касби-Жейнов-Помуқ” автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Р.А. бошқарувидаги Spark орқага бурилаётганида ҳайдовчи Х.Л. бошқарувида бўлган BYD SONG PLUS русумли автомобилнинг ҳаракат йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Уларга қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Р.А. бошқарувида бўлган Nexia ҳам тўқнашган.

Оқибатда Spark русумли автомашина ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва шу ерда вафот этган.