Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси Ўзбекистон иқтисодиётига анча йиллардан бери зиён келтириб келади. Масалан, 2023 йилнинг ўзида давлат бюджети бундан 1 триллион сўм зарар кўрди.
Статистикага эътибор берсак, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида мана бир неча йиллардан бери Фарғона водийси “илғор” ҳисобланади.
Бунда Наманган (47,8) биринчи, Фарғона (35,4) иккинчи, Қўқон (31,9) учинчи бўлса, Андижон (19,1) рўйхат охирида. Бу рақамлар шуни англатадики, Фарғона водийсида ноқонуний тамаки бозорининг умумий улуши бутун Ўзбекистон бўйича жами ҳажмнинг 30,1 фоизини ташкил қилади. Бу жуда катта рақам!
Бу аянчли ҳолатлар Ўзбекистонда қачон барҳам топади? Нимага Фарғона водийси бунда етакчи? Демак, бундайларга жазо ўта кескин бўлиши ва биз оддий фуқаролар ҳам қўл қовуштириб ўтирмаслигимиз керак. Қонунбузарликни кўрдикми, дарров тегишли жойларга хабар беришимиз лозим.