Ўзбекистонликлар Болгарияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Соҳалар:
− ғишт терувчи (каменщик) — 1300$;
− ташқи қоплама монтажчиси (монтажник навесных фасадов) — 1300$;
− алюминий ромларни ўрнатиш (установщик алюминиевых оконных рам) — 1300$.
Номзодлар учун талаблар:
Ғишт терувчи:
— Метал конструкциялар учун ғишт териш тажрибаси;
— Пойдевор, юк кўтарувчи девор ва бўлаклар, устун, камар, тонозларни қуриш малакаси;
— конструкциялар учун префабрик темир-бетон элементларини бирлаштириш;
— рус тилини билиш.
Ташқи қоплама монтажчиси:
— фасад керамикаси — ламенам, алюминий-пластмасса композит материаллар билан ишлаш тажрибаси;
— рус тилини билиш.
Алюминий ромлар ўрнатиш мутахассиси
— Дурадгорлик соҳасида тажриба;
— Дераза ва ойна ўрнатиш тажрибаси;
— рус тилини билиш.
Умумий талаблар:
— оилали, 25-35 ёшдаги эркаклар;
— судланмаган;
— соҳада камида 5 йиллик тажриба.
Иш берувчи ҳисобидан:
— Яшаш жойи;
— Авиачипта;
— Иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш;
— Озиқ-овқат.
Фуқаро ҳисобидан:
— Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун;
— виза тўлови.
Рўйхатдан ўтиш (ғишт терувчи);
Рўйхатдан ўтиш (ташқи қоплама монтажчиси);
Рўйхатдан ўтиш (алюминий ромларни ўрнатиш мутахассиси)
7 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.