Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мутахассислар томонидан ХИ асрга оидлиги айтилаётган қилич, жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.Иккинчи аслаҳа эса ХИВ асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган. Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса ХИХ асрга оид бўлиб, уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди.
— Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши / Каши 喀什 — Қашқар. Чап томонидаги 2 иероглиф: сан / сан 参 — ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги 1 иероглиф: гуанг / гуанг 光- ёруғлик маъносини беради Паст қисмидаги 1 иероглиф: юан / юан 圓 юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинг ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ, у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Гуангху 光緒 номига ўхшаяпти. У 1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган, — дейди Шерали Қўлдошев.
Учта нодир китоб эса, илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, унда ноёб илм битилган.