Қозоғистон Республикаси Жамбил вилоятининг Сарису туманида ўтган дам олиш кунлари кузатилган ёғингарчилик туфайли сув тошқини юз берди.
Етказилган зарарни ҳисоб-китоб қилиш бўйича комиссия тузилди.
7 июль куни кечқурун Жанатас шаҳрида кучли ёғингарчилик туфайли юз берган сув тошқини туфайли 47 та уй, мактаб ва 400 дан ортиқ ҳовлини сув босди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда ҳудудда сувни тортиб олиш ишлари давом этмоқда.
8 июль соат 18:30 ҳолатига кўра, 128 та ҳовли ва 47 та хонадондан 18 минг 600 куб метр сув тортиб олинди.
Жабрланган аҳолини эвакуация қилиш учун иккита вақтинчалик жойлаштириш марказида 105 та жой тайёрланган. У ерда бўлган 12 нафар фуқаро уйига қайтди.
Фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларига фуқаро муҳофазасининг 300 га яқин ходими, 64 та техника, 34 та мотор насоси, битта дрон жалб этилди.
Жанатас – Саудакент йўлида ҳаракат тикланди.
Жомбил вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳокими Жанатас шаҳрида бўлиб, сув босган ҳовлиларни кўздан кечирди, аҳоли билан суҳбатлашди.
“Вазият вилоят раҳбарининг шахсан назоратида”, дея таъкидлади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Сарису вилоятида кучли ёғингарчилик оқибатида Жанатас-Саудакент автомобил йўлида ҳам сув тошқини кузатилган эди. Дам олиш кунларида йўл ёпилганди