Депутат Алишер Қодировнинг телеграм каналида одам ўлдирган ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазоси берилиши ҳақидаги ғояни илгари сурган пост жойлади.
«Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлиғини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини ўтириш мантиқсиз», дейди у ўз постида.
Унинг фикрича, жамиятни бундайлардан тозалаш керак. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Ўзбекистонда ўлим жазоси мустақилликдан сўнг, 2008 йилда бекор қилинган эди. Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан 2005 йил 1 август куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги фармон билан 2008 йилнинг 1 январдан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниб, унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилган.
Шу ўринда савол туғилади, бугун дунёнинг қайси мамлакатларида ўлим жазоси мавжуд. Қайси мамлакатлар инсон умрига завол бўлганларнинг умрига нуқта қўяди?
Амнестй Интернатионал ва Деатҳ Пеналтй Инфо маълумотларига кўра, бугунга келиб 70 дан ортиқ мамлакатлар ўлим жазосини қонунчилик даражасида бекор қилмаган.
Қатл қилиш жазосини қўллашда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги давлатлар етакчилик қилади.
2022 йилда бешта давлатда – Афғонистон, Қувайт, Мьянма, Фаластин давлати ва Сингапурда қатл қилиш қайта тикланган. Шу билан бирга Эрон, Саудия Арабистони ва АҚШда ҳам ўлим жазолари кўпайган.
Ўлим жазосига, асосан, давлатга хиёнат, уруш жиноятлари, терроризм, куфр, гомосексуализм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, қотиллик, жосуслик ва бошқалар учун ҳукм қилинади.
Баъзи мамлакатлар ҳукмни бажариш учун инъекциядан фойдаланади, бошқалари эса тошбўрон қилиш, осиш, бошини кесиш ва отиш каби амалиётларни қўллайди.