Фарғона вилоятида ота МИБ давлат ижрочиларига ҳар хил баҳоналар билан фарзандини онасига беришдан бош тортиб, болани яшириб келишган.
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролар А.Т. ва М.Т. лар ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб, А.Т.нинг аёли уйдан чиқиб кетади. Уларнинг 2018 йилда туғилган вояга етмаган А.Ю. фарзанди отаси билан қолади. Аммо фуқаро А.Т. МИБ давлат ижрочилари томонидан қарздорга вояга етмаган болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган бўлсада, қарздор ва унинг оила аъзолари ҳар хил баҳоналар билан фарзандни онасига беришдан бош тортган ва болани яшириб юришган.
Шундан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатига асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи М.Т.га 2018 йилда туғилган вояга етмаган А.Ю. онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиларининг ҳаракатлари натижасида бола шу йилнинг 17 июль куни тонги соат 06:00 ларда қарздорнинг яшаш хонадонида шкаф ичида яширинган ҳолатда топилиб, шу заҳоти онасига олиб берилди.