Шахматчимиз онлайн турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этди

Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Titled Tuesday» онлайн турнирида жаҳон шахматида ўз номига эга бўлган Магнус Карлсенни мағлуб этди.

Маҳоратли шахматчимиз мукофот жамғармаси 1 минг 600 АҚШ долларидан иборат мазкур турнирда 11 имкониятдан 10 очко жамғариб, турнир ғолибига айланди. Иккинчи ўрин Магнус Карлсенга насиб этди.  

Синдоров чемпионлик масаласини ҳал қилган турда айнан Карлсенни мағлубиятга учратди. 

Мусобақа давомида Жавоҳир Алексей Сарана, Эндрюс Танг, Леви Розман каби таниқли гроссмейстерлардан устун келди.