Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган Нукус кўчасининг бир қисмида автомобил ҳаракати чекланади, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
VEOLIA ENERGY TASHKENT МЧЖ корхонаси томонидан 20 июлдан бошлаб 2 август санасига қадар Нукус кўчасида диаметри 400 мм бўлган 780 п/м магистрал иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.
Шу муносабат билан Нукус — Шевченко чорраҳасидан Нукус — Фарғона йўлигача бўлган қисмида ҳаракатланиш йўлнинг битта чизиғи орқали амалга оширилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинди.