“Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган “Sh.I.D” МЧЖнинг қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан-тўғри табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра. давлат манфаатларига 7 млрд 143 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.