Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида темир йўл транспортида 5 миллионга яқин йўловчи ташилган.
Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шу йилнинг январь июнь ойларида темир йўл транспортида 4 970,9 минг йўловчи жўнатилган.
Бу кўрсаткич эса 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 143,3 минг йўловчига кўп.