2 августдан Тошкентда автобуслар йўналишларига ўзгартириш киритилди

Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, 2024 йилнинг 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди.

Унга кўра:

28-сонли “Янгиобод мавзеси — Тиббиёт академияси” йўналишда ўта катта сиғимли “Кинг Лонг” русумли автобуслар;

32-сонли “Сергели 6а-мавзеси — Гулобод кўчаси” йўналишда “Ютонг” русумли электробуслар;

119-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси- Юнусобод деҳқон бозори” йўналишда “Ютонг” русумли электробуслар;

121-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа — Чинни бозори” йўналишда ўта катта сиғимли “Кинг лонг” русумли автобуслар;

156-сонли “Қипчоқ метроси — Ғалаба маҳалласи” йўналишда “МАН” русумли автобуслар;

174-сонли “Жумабозор қўрғони -Авиасозлар АШБ” йўналишда “Ютонг CНГ” русумли автобуслар билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.